Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

19 Декабрь 2020

Судгача санация қилишни давлат томонидан ёрдам кўрсатган ҳолда ўтказиш бўйича давлат хизмати my.gov.uz портали орқали амалга оширилиши йўлга қўйилди

Вазирлар Маҳкамасининг «Судгача санация қилишни давлат томонидан ёрдам кўрсатган ҳолда ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2024 йил 28 октябрдаги 708-сон қарорига мувофиқ, жорий йилнинг 19 декабридан бошлаб судгача санация қилишни давлат томонидан ёрдам кўрсатган ҳолда ўтказиш бўйича давлат хизмати Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) (my.gov.uz) орқали амалга оширилиши йўлга қўйилди.

Мазкур хизматдан фойдаланиш учун тўловга қобилиятсизлик аломатига эга бўлган корхона раҳбари ёки унинг номидан ариза бериш ҳуқуқига эга бўлган шахс:

  • Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этиши ёки давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш (хизматдан фойдаланиш ҳаволаси) учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади;
  • Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими мурожаат қилувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда сўровномани электрон шаклда тўлдириши ва Қарор билан тасдиқланган тартибда назарда тутилган ҳужжатларни сўровномага илова қилади.

Судгача санация қилишни давлат томонидан ёрдам кўрсатган ҳолда ўтказиш Давактив агентлигининг қарори асосида 12 ойдан 24 ой муддатгача жорий этилади.

Давактив агентлиги қарори QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ҳолда расмийлаштирилади ҳамда Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки корхона раҳбарига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали юборилади.

Санация даврида корхонага хизмат кўрсатувчи банкда санация ҳисобварағи очилади ва мазкур ҳисоб рақамга инкассо қўйилмайди.

Алоҳида таъкидлаш жоизки, Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган мазкур Тартиб тадбиркорлик субъектларига молиявий қийинчиликлар ҳолатида кредиторлар олдидаги тўловлар муддатини кечиктириб туриш ҳамда ташқи ва ички манбалардан маблағ жалб этиш орқали тўлов қобилиятларини тиклашга хизмат қилади.

Ушбу давлат хизматидан фойдаланиш учун my.gov.uz порталиданСудгача санация қилишни давлат томонидан ёрдам кўрсатган ҳолда ўтказиш хизматини танлаб сўровномани тўлдириш мумкин. Хизматдан фойдаланиш мутлақо бепул.

1221 Чоп этиш