Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорига асосан, "Сурхондарё дон маҳсулотлари" АЖ устав капиталидаги 88,5 фоиз давлат акция пакети жамият акциядорларига сотиш учун таклиф этилишини маълум қиламиз.
- Акциялар сони — 1 573 249 дона (оддий акция);
- Бир дона акциянинг номинал қиймати — 1000 сўм;
- Давлат акциялар пакетининг бошланғич нархи — 59 622 658 412 сўм;
- Лотлар сони — 1 та.
Савдо шартлари сифатида қуйидагилар белгиланган:
- камида беш йил давомида дон корхонасининг асосий фаолият турини сақлаб қолиш;
- мавжуд дон сақлаш сиғимларини камайтирмаслик;
- қонунчиликда белгиланган тартибда давлат захираси учун сақланадиган дон ҳажмларини шартномалар асосида ҳақ тўлаш эвазига сақлаб бериш.
Ушбу акция пакетини сотиб олиш истагида бўлган талабгорлар (жамият акциядорлари) ўз таклифларини 2024 йил 16 октябрга қадар Аграр соҳада хизмат кўрсатувчи корхоналарни тугатиш бўйича лойиҳа офисига тақдим этишлари сўралади.
Бунда активни сотиб олиш бўйича икки ва ундан ортиқ талабгорлар томонидан таклифлар тақдим этилган тақдирда, таклифларни яхшилаш юзасидан ўтказилган музокаралар якуни бўйича энг юқори нарх таклиф этган талабгор савдо ғолиби деб эътироф этилади.
Таклифлар жорий йилнинг 1 сентябр ҳолатига шаклланган акциядорлар реестирига киритилган акциядорлар томонидан қуйидаги манзилга тақдим этилади:
- ёзма равишда: Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Олтинкўл 2-тор кўчаси, 115-уй.
- электрон шаклда: info@uzdon.uz
Мурожаат учун алоқа рақамлари: +99878-777-25-29, +999878-777-25-25.