Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

25 Март 2026

Давлат мулкини хусусийлаштириш соҳаси такомиллаштирилди!

Муҳим янгилик тадбиркор ва инвесторлар учун!

Жорий йилнинг 17 март куни Ўзбекистон Республикасининг “Давлат мулкини хусусийлаштириш соҳаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-1122-сонли Қонуни қабул қилинди.

Ушбу Қонун давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш жараёнларини янада соддалаштириш, шаффофлаштириш ва тадбиркорлар учун қулайроқ шароит яратишга қаратилган бўлиб, 17 март 2026 йилдан кучга кирди.

Асосий янгиликлар ва қулайликлар:

Давлат ер участкалари ва кўчмас мулк объектларини электрон аукцион орқали сотиш тартиби такомиллаштирилди;

Бўлиб-бўлиб тўлаш механизмлари соддалаштирилди — солиқлар сотиб олиш тўловлари графигига мувофиқ ундирилади;

Халқаро аҳамиятга молик автомобиль йўллари бўйида замонавий хизмат кўрсатиш мажмуалари, сервис объектлари ва савдо-кўнгилочар марказларини мастер-режа асосида жойлаштириш имкониятлари кенгайтирилди;

Умуман олганда, хусусийлаштириш жараёни тезроқ ва қулайроқ бўлди.

Қонун матни билан батафсил танишиш учун!

11 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech