Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

19 Ноябрь 2020

18 ноябрь — Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кунига бағишланган тадбир

Барчамизга маълумки 18 ноябрь - Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун. Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 33 йиллиги муносабати билан Давлат активларини бошқариш агентлигида директорнинг маънавий-маърифий ишлар ва давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Ф.Тураев бошчилигида “Муқаддасдир Ватан байроғи“ шиори остида маърифий тадбир ташкил этилди.

Ф.Тураев таъкидлаганидек, Байроғимиз ўзида бутун Ўзбекистон халқининг асрий орзу-истаклари, ғайрати ва шижоатини, халқимизга хос меҳмондўстликни мужассам этган. Миллий байроғимизнинг давлат идора ва муассасалари, ўқув юртлари, Ўзбекистон аъзо бўлган халқаро ташкилотлар, чет эллардаги элчихона ва доимий ваколатхоналаримиз пештоқида ҳилпираб туриши, турли байрам ва тантаналарда, мамлакатимиз вакиллари қатнашаётган халқаро миқёсдаги сиёсий, маданий-маърифий тадбирларда, нуфузли спорт мусобақаларида Ватанимизнинг шаъни, халқимизнинг ғурурини ёрқин акс эттириши барчамизга ифтихор бахш этади.

Шунингдек, тадбирда давлат байроғининг мазмун-моҳияти ҳақида кенг маълумот бериш мақсдида, шоира, ёзувчи, драматург ва таржимон, Фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзосиШаҳло Аҳророва иштирок этди. Ўз маърузасида, Ш.Ахророва Ўзбекистон Республикасининг “Давлат байроғи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги Қонунининг 2023 йилнинг 7 июлида Президент томонидан имзоланганинин эслатиб ўтди. Мазкур Қонун билан давлат байроғидан фойдаланилиши мумкин бўлган ҳолатлар кенгайтирилганлигини, шунингдек, Қонун билан байроққа нисбатан ҳурматсизлик қилиш ҳолатлари аниқ белгиланлигини таъкидлади.

Тадбир давомида Давактив агентлиги ходимлари ўзининг қизиқтирган саволлари билан қизғин иштирок этиб, саволларга аниқ мисоллар орқали жавоблар олинди.

1144 Чоп этиш