Тегишли хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ, “Боштранслойиҳа” АЖ (кейинги ўринларда – “Эмитент”) устав капиталидаги 80,26 фоиз давлат улушини (кейинги ўринларда – “Акция пакети”) хусусийлаштириш белгиланган.
Шунга кўра, хусусийлаштириш жараёнлари “Тошкент” Республика фонд биржасининг МҚҚМП Nego савдо платформаси (кейинги ўринларда – “Савдо платформаси”)да сотувчининг инвестиция воситачиси орқали амалга оширилади.
Актив тўғрисида қисқача маълумот:
“Боштранслойиҳа” АЖ – асосий фаолияти — темир йўлларни лойиҳалаштириш ва тегишли инфратузилмани бош институти ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан бинолар, иншоотлар ва муҳандислик-техник тадқиқотлар ўтказиш ва турар жой-фуқаролик ҳамда ишлаб чиқариш мақсадларига мўлжалланган бошқа объектларни қуриш учун лойиҳалаш-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун берилган бош лицензияга эга.
- Корхонанинг юридик манзили – Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Нукус кўчаси, 23-уй;
- СТИР – 201052150;
- Савдога чиқарилаётган акцияларнинг эмитент устав фондидаги фоизи – 80,26 фоиз;
- Савдога чиқарилаётган акцияларининг умумий сони – 3 574 032 дона (оддий) акция;
- Бир дона акциянинг номинал қиймати – 1 000 (бир минг) сўм;
- Бир дона акциянинг савдога қўйишдаги бошланғич нархи – 36 866,36 (ўттиз олти минг саккиз юз олтмиш олти) сўм 36 тийин;
- Активнинг бошланғич нархи – 131 761 567 000,0 (бир юз ўттиз бир миллиард етти юз олтмиш бир миллион беш юз олтмиш етти минг) сўм;
- Эмитентнинг устав фонди миқдори – 4 453 008 000,0 (тўрт миллиард тўрт юз эллик уч миллион саккиз минг) сўм;
- Савдо ташкилотчиси – “Тошкент РФБ” АЖ;
- Лотлар сони – 1 (бир) та;
Эмитент ҳақидаги барча маълумотлар, жумладан молиявий-иқтисодий кўрсаткичлар тўғрисидаги маълумотлар билан эмитентнинг расмий веб саҳифаси www.boshtrans.uz ҳамда корпоратив ахборот ягона портали www.openinfo.uz саҳифаси орқали танишиш мумкин.
Битимни амалга ошириш жараёни:
Савдолар “Тошкент” РФБнинг махсус платформаси, СППЗ NEGO- майдончасида 15.09.2024 йилдан бошланади (Тошкент РФБ савдоларидаги ҳавола).
Биржа битими энг юқори таклифни тақдим этган талабгор билан биржа қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
Ушбу савдо жараёнларига барча талабгорларни иштирок этишга чорлаб қоламиз!
Қўшимча маълумотлар учун Давлат активларини бошқариш агентлигининг Тошкент шаҳри ҳудудий бошқармасига (+99871-207-02 40) мурожаат қилишингиз мумкин.
Дисклеймер
Талабгорлар давлат акцияларининг сотувчиси ёки сотувчининг инвестиция воситачиси ҳамда эмитентдан давлат акцияларини сотиб олиш учун ўзи қарор қабул қилиши учун зарур бўлган қўшимча ахборотни сўраш ва олишга ҳақлидир, ўзининг хусусиятига кўра хизмат ёки тижорат сири ҳисобланган ахборот бундан мустасно.