Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

13 Июнь 2025

Давлат активлари агентлиги Матбуот котиби вакант лавозимига очиқ танлов эълон қилади

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Ахборот хизмати бўлими раҳбари – матбуот котиби лавозимига ишга қабул қилиш юзасидан очиқ танлов эълон қилади.

 

Танлов босқичлари: 

  1. Номзодларни малака талабларига мослигини ўрганиш;
  2. Тест синовлари;
  3. Ёзма иш;
  4. Суҳбат.

 

Танловда иштирок этиш учун аризалар vacancy.argos.uz веб-сайти орқали юборилади (ҳаволага ўтиш).

 Аризалар жорий йил 22 июнь куни соат 23:59 га қадар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали қабул қилинади.

 Ўзингизни қизиқтирган қўшимча саволлар бўйича Давлат активлари агентлигининг қуйидаги алоқа рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин: (71) 259-20-10, (71) 259-22-82.

 Лавозимга мос асосий талаб ва вазифалар.

 Талаблар: 

  1. Олий маълумотли (Журналистика, халқаро журналистика ва жамоатчилик билан алоқалар, босма ОАВ ва ноширлик иши, иқтисодиёт, филология мутахассислиги бўйича олий маълумот мавжудлиги);
  2. Давлат ташкилотларида журналистика ва Ахборот хизмати соҳаси бўйича камида 5 йил иш тажрибаси мавжудлиги;
  3. Ташкилот ижобий имижини илгари суриш, PR кампанияларини уюштира олиш, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида тарғибот қилиш ва жамоатчиликни кенг хабардор қилишга қаратилган ахборот кампанияларини ўтказиш кўникмаларига эга бўлиши;
  4. Ўзбек тилида мукаммал иш юрита олиши (рус, инглиз ва бошқа хорижий тилларни билишига афзаллик беради);
  5. Давлат активларини бошқариш агентлиги, хусусан бўлим фаолиятига тааллуқли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни билиши;
  6. Ахборот-коммуникация технологияларидан, интернет, электрон почта, тармоқ технологиясидан ва зарур дастурий таъминотлардан мустақил фойдалана олиши;
  7. Юклатилган вазифаларни мустақил, масъулиятни ҳис қилган ҳолда бажариши, қатъиятлик, ташкилотчилик ва ташаббускорлик, жамоа билан ишлай олиш хислатларига, давлат хизматчиси номига лойиқ одоб-ахлоққа эга бўлиши;
  8. Ўз фикр-мулоҳазаларини ҳамда таклифларини тақдим қила олиши, маъмурий иш юритиш маданиятига эга бўлиши.

 

Вазифалар:

 

  1. Давлат активлари агентлиги фаолияти ҳақида оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар, давлат органлари ва ташкилотларининг расмий веб-сайтлари, шунингдек, бошқа ахборот ресурслари орқали, шу жумладан матбуот анжуманлари, брифинглар, медиатурлар ташкил этиш йўли билан аҳолига мунтазам, тўлиқ ва тезкор равишда ахборот тақдим этиб бориш;
  2. Давлат активлари агентлигида мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий тараққиёти жараёни ҳақида ахборот бериш ва ёритиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
  3. Давлат активлари агентлигида ижобий имижини шакллантириш ва илгари суриш, ижтимоий сўровлар ўтказиш ва бошқа шаклларда жамоатчилик фикрини ўрганиш;
  4. Ахборот сиёсати соҳасида зиммасига юкланган вазифаларни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан самарали амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш;
  5. Оммавий ахборот воситалари билан самарали ҳамкорлик қилиш, ахборот хизматлари билан доимий ишловчи журналистлар ва блогерлар доирасида тезкор маълумотларни тарқатиш, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қилишда кенг аҳоли қатламларининг иштирокини таъминлаш чораларни кўриш;
  6. Ахборот макони мониторингини олиб бориш ва таҳлил қилиш, танқидий ва кенг муҳокама қилинаётган ахборот хуружларига Иш берувчи манфаатларидан келиб чиқиб тезкор муносабат билдириш, оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоғида тегишли давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига алоқадор ахборотни тарқатиш бўйича ишларни ташкил қилиш;
  7. Маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари орқали тарқатиш учун хабар, маълумот, шарҳ ва бошқа ахборот-таҳлилий материаллар тайёрлаш;
  8. Давлат активлари агентлиги тизими фаолияти тўғрисида жамоатчилик фикрини, миллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларининг позициясини ўрганиш, долзарб таклифлар ишлаб чиқиш ва улар тўғрисида раҳбариятга ахборот бериб бориш;
  9. Давлат активлари агентлигининг фаолиятига алоқадор матнли, фото, аудио ва видеоматериаллардан иборат маълумотлар базасини шакллантириш ва янгилаб бориш;
  10. Лавозим йўриқномасида кўзда тутилган бошқа функцияларни масъулият билан ёндашган ҳолда сифатли бажариш.
124 Чоп этиш