Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

24 Апрель 2025

Пресс-Тур ташкил этилди

Давлатимизда олиб борилаётган сиёсат натижасида тадбиркорлар ва ишбилармонлар сони тобора ортиб бормоқда. Яратилаётган кенг имкониятлар ва имтиёзлар нафақат тадбиркорларни, балки ишсиз фуқароларни иш билан таъминлаш учун қаратилган. 

 Бугун Нукус шаҳри марказида жойлашган аввал бўш турган бино иншооти инвестиция киритиш шарти билан якка тадбиркорга сотилган объектга пресс-тур ташкил этилди.

Тадбирни ўтказишдан асосий мақсад унинг ҳозирги ва олдинги ҳолати, шунингдек, у ерда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳақида маълумот беришдан иборат.


 Ҳозирги вақтда у ерда 30 дан ортиқ одам иш билан таъминланган бўлиб, Қорақалпоғистоннинг барча ҳудудига маҳсулотлар етказиб берилаётгани пресс-тур давомида маълум бўлди. 




Хусусийлаштириш дастурига биноан 10 млрд. сўм инвестиция киритиш шарти билан "NUKUS LAK БОЁҚЛАРИ" МЧЖ томонидан сотиб олинган. Бугунги кунда жамият томонидан 11,8 млрд сўмдан ортиқ инвестиция киритиш натижасида, қурилиш маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳаси ишга туширилди. Махсулотлар асосан қурилиш-таъмирлаш соҳасида керакли бўлган хомашёлардан иборат. Ишлаб чиқарилган маҳсулотлар Кўк Сарой бренди остида юртимиз бозорига оммавий савдоларга чиқарилмоқда


11 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech