Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

16 Октябрь 2024

Қонунчиликдаги янгиликлар!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 6 сентябрдаги 135-сон Фармонига асосан қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини мулк ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижара ҳуқуқи асосида сотиб олиш нархини қуйидаги шартларда ҳар ойда тенг улушларда, қолган суммага Марказий банкнинг асосий ставкасида фоиз ҳисоблаган ҳолда бўлиб-бўлиб тўлашга берилади:

Шартлари

- Тошкент шаҳри, Нукус шаҳри ва вилоят марказларида - бошланғич 35 фоиз миқдорида тўланганда, 3 йил муддатга.

- бошқа аҳоли пунктларида - бошланғич 15 фоиз миқдорида дастлабки тўловни амалга оширган тақдирда 5 йил муддатга.

- 4 ва 5-тоифали туманларда эса бошланғич 15 фоиз тўланганда 10 йил давомида бўлиб тўлаш имконияти яратиб берилади.

Ушбу Фармонга асосан ер участкаларининг пул миқдорини 15 иш кунида тўлиқ тўлаган тақдирда, асосий суммага 20% чегирма берилади.

3 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech