Қўнғирот тумани марказидаги Т.Айбергенов кўчасида жойлашган, 12 йилдан буён бўш ва қаровсиз турган умумий майдони 0,8 га (80 сотих), шундан фойдали майдони 1054 кв.м бўлган 3 қаватли "Бўш турган бино" ер майдони билан бирга мулк ҳуқуқи асосида ягона мулкий мажмуа сифатида 3,008,126,000.00 ( уч миллиард саккиз миллион бир юз йигирма олти минг сўм) бошланғич нарх билан сотувга қўйилди.
Ушбу "Бўш турган бино" ни хусусийлаштириш масаласида туман ва мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларидаги бир неча тадбиркорлар томонидан таклифлар билдирилган эди. Ушбу мурожаатлардан келиб чиқиб, мазкур бино Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги ПҚ-162-сонли қарорига асосан хусусий секторга сотилиши белгиланди.
Бино, тадбиркорларга хусусий секторда “Тиббий клиника”, “Мехмонхона хизмати” ва “Бизнес маркази” (бизнес офислар ижараси хизмати) ташкил этиш учун жуда қулай ҳисобланади.
Барча тадбиркорларни мазкур бинони Давлатимиз Раҳбари томонидан Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорликни ривожлантириш ва бизнес муҳитни яхшилаш мақсадида тақдим этилган махсус имтиёзлардан фойдаланган ҳолда сотиб олишга таклиф этамиз.
МАЗКУР БИНОНИ СОТИБ ОЛГАН ХАРИДОРЛАРГА:
Харид суммасини 7 йил муддатда бўлиб тўлаш;
(Бунда, дастлабки тўлов харид суммасининг 35 фоиздан кам бўлганда, қолган суммага Марказий банкнинг асосий ставкаси бўйича йиллик фоизлар ҳисобланади);
Харид суммасини олди-сотди шартномаларига мувофиқ
3 (уч) ой ичида тўлиқ тўлаганда, шартномага мувофиқ сотиб олиш қийматининг 25 фоизи миқдорида чегирма қўлланилади;
Харид суммасининг камида 35 фоизи бирданига тўланганда қолган қисмига Марказий банк асосий ставкаси миқдорида йиллик фоизлар ҳисобланмайди;
Харид суммасининг камида 35 фоизи бирданига тўланганда мазкур давлат объектини тижорат банк кредити олишда гаровга қўйишга рухсат этилади.
Савдолар “e-auksion” электрон савдо платформасида барча иштирокчилар учун очиқ ва соғлом рақобат муҳити асосида ўтказилади. Савдодаги лот рақами 10486861
Қўшимча маълумотларни “e-auksion” электрон савдо платформасидан олишингиз мумкин.
Давлат акливларини бошқариш агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси матбуот хизмати
Батафсил маълумот: https://e-auksion.uz/lot-view?lot_id=10486861

