Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

18 Ноябрь 2024

Муқаддасдир Ватан байроғи!

 Давлат активларини бошқариш агентлиги жамоаси Сизларни Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 33 йиллиги муносабати билан самимий муборакбод этади!

 Давлат рамзлари ҳар бир халқнинг мустақиллиги, озодлиги, тинчлиги ва барқарорлиги тимсоли ҳисобланади. Давлатчилигимиз тарихининг қайси даврини олмайлик, байроқ аждодларимиз учун озодлик, куч-қудрат, жасорат, ғалаба тимсоли бўлган.

 Ўзбекистон тўлақонли суверен республика сифатида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан 1992 йил 2 мартда тан олиниб, байроғимиз унинг Бош қароргоҳи олдида ҳилпирай бошлаган.

13 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech