Конституция давлатнинг асосий қонуни бўлиб, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, давлат суверенитети, жамиятда тинчлик ва тотувлик тамойилларига амал қилиш, ҳаётимизнинг барча соҳаларида кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширишнинг кафолатидир.
Шу муносабат билан Қорақалпоғистон Республикаси Давлат активлари бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 32 йиллиги муносабати билан “Конституция — эркин ва фаровон ҳаёт гарови” деган бош ғояни ўзида мужассам этган ҳуқуқий, маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда Бошқарма бошлиғи Махсуд Раджапов ва бош юрисконсульт Нуруллан Аметовлар олиб борди. Бошқарманинг бош юрисконсульти сўзга чиқиб Бош қомусимизнинг ҳаётимиздаги ўрни, мазмун-моҳияти, Конституцияда мустаҳкамлаб қўйилган устувор мақсад ва тамойиллар ҳақида тўхталиб ўтдилар.