Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

08 Октябрь 2024

7 октябрь санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

655 та лот онлайн аукцион савдоларига чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 136,2 млрд сўм бўлган 711 та лот 167,4 млрд сўмга реализация қилинди. 

Давлат активлари: 

  • сони 14 та 
  • бошланғич нархи 9,4 млрд сўм
  • сотилган нархи 11,5 млрд сўм 
  • Сирдарё вилояти Сирдарё туманида жойлашган бошланғич нархи 4,9 млрд сўм бўлган «АWP» МЧЖ ҚК устав фондидаги 50 фоиз давлат улуши 5,2 млрд сўмга сотилди. 

Давлат иштирокидаги корхоналар мулклари: 

  • сони 9 та 
  • бошланғич нархи 5,3 млрд сўм
  • сотилган нархи 8,1 млрд сўм 
  • Навоий вилояти Навоий шаҳрида жойлашган бошланғич нархи 1,6 млрд сўм бўлган "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ балансидаги меҳмонхона биноси 1,7 млрд сўмга сотилди. 

Давлат мулкини ижарага бериш:

  • сони 34 та 
  • бошланғич нархи 549,3 млн сўм
  • сотилган нархи 1,3 млрд сўм 
  • Навоий вилояти Навоий шаҳрида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 7,5 млн сўм бўлган Навоий шаҳар адлия бўлими балансидаги бинонинг бўш турган хонаси 107,6 млн сўмга ижарага берилди. 

Ер участкалари: 

  • сони 276 та 
  • бошланғич нархи 97,1 млрд сўм
  • сотилган нархи 118,9 млрд сўм
  • ер майдони 21,6 га
  • Тошкент шаҳар Сергели туманидан бошланғич нархи 72,7 млрд сўм бўлган логистика маркази омборхона ва офис бинолари қуриш учун 7,35 гектар ер участкаси 76,3 млрд сўмга сотилди. 

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • сони 189 та 
  • бошланғич нарх 3,5 млрд сўм
  • сотилган нарх 3,8 млрд сўм
  • ер майдони 617 га 

Суд ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш йўналишида: 

  • сони 66 та 
  • бошланғич нархи 14,6 млрд сўм 
  • сотилган нархи 17,2 млрд сўм 
  • Наманган вилояти Наманган шаҳридан бошланғич нархи 4 млрд сўм бўлган савдо мажмуаси ва умумий овқатланиш шохобчаси 4,1 млрд сўмга сотилди. 

Ўтказилган савдоларда 1 954 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди. 
Ҳозирда, нархи 15 трлн сўм бўлган 142 290 та лот савдога қўйилган.

3695 Чоп этиш