Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

05 Январь 2023

4 январь санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

325 та мулк савдога чиқарилди.
Шунингдек, бошланғич нархи 8,9 млрд. сўмлик 373 та мулк 19,1 млрд. сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари:

  • сони 9 та
  • бошланғич нархи 1,1 млрд. сўм
  • сотилган нархи 2,4 млрд. сўм
  • ер майдони 0,44 га
  • Янги Наманган туманидаги бошланғич нархи 239 млн. сўмлик бўш бино 1,15 млрд. сўмга сотилди

Ер участкалари:

  • сони 137 та
  • бошланғич нархи 2,4 млрд. сўм
  • сотилган нархи 7,3 млрд. сўм
  • ер майдони 37,2 га
  • Нурафшон шаҳридаги бошланғич нархи 538 млн. сўмлик офис бинолари қуриш учун ер участкаси 969 млн. сўмга сотилди

Кўчма савдо жойлари:

  • сони 85 та
  • бошланғич нархи 28 млн. сўм
  • сотилган нархи 1,2 млрд. сўм
  • Урганч шаҳридаги бошланғич нархи 0,4 млн. сўмлик майдони 36 кв. метр кўчма савдо жойи 3,4 млн. сўмга сотилди

Бундан ташқари, ўтказилган савдоларда 1 618 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди. Ҳозирда, бошланғич нархи 8,47 трлн. сўм бўлган 105 044 та лот савдога қўйилган.

2271 Чоп этиш