Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

05 Май 2025

Ибройим Юсуповнинг туғилганига 96 йил тўлди

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони Ибройим Юсупов 1929 йил 5 майда Чимбой туманида туғилган.

Шоирнинг "Бахт лирикаси," "Шарқ йўловчисига," "Uylar," "Етти асрим," "Дала армонлари," "Кўнгил кўнгилдан сув ичар," "Тўмарис ва бошқа поэмалари," "Ёш," "Ташвишли дунё бу," "Тузли шамоллар," "Кўнгилдаги кенг дунё," "Беглигингни бузма сен...," "Ҳар кимнинг ўз замони бор" номли шеърий китоблари ва "Танланган асарлар" тўпламлари нашр этилган.

Ибройим Юсупов "Эл-юрт ҳурмати," "Дўстлик" орденлари билан ҳам тақдирланган.

Унинг шеърлари қозоқ, украин, беларус, грузин, латиш, болгар ва бошқа халқлар тилларига таржима қилинган. Шоир 2008 йил 24 июлда вафот этган.

6 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech