Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида хусусийлаштириладиган давлат активларига қўлланиладиган имтиёзлар бўйича
МАЪЛУМОТ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31 майдаги “Қорақалпоғистон Республикасининг шимолий туманларида тадбиркорликни ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-264-сонли қарорига мувофиқ,
- Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жойлашган бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини 2027 йил 1 январга қадар:
аукцион савдоларида сотилган нархидан қатъи назар барча харидорларга харид тўловларини 7 йил муддатда бўлиб тўлаш имкониятини бериш;
аукцион савдоларида сотилган давлат кўчмас мулк объектлари бўйича тузилган олди-сотди шартномаларига мувофиқ тўловлар 3 ой ичида тўлиқ тўланганда шартнома қийматининг 25 фоизига тенг миқдорда чегирмалар бериш;
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 августдаги ВМ-420 сонли қарорига кўра, бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилган давлат активлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари бўйича камида 35 фоиз миқдоридаги дастлабки тўловни бир йўла амалга оширган харидорларга мазкур давлат активлари ва ер участкаларини кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиш ҳуқуқи берилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги
ПҚ-168-сонли Фармонига мувофиқ
давлат кўчмас мулк объектларини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олган ва сотиб олиш тўловини тўлиқ амалга оширгунга қадар «тасарруф этиш ҳуқуқисиз» давлат ордери берилган тадбиркорлик субъектлари томонидан қўшилган қиймат солиғи мазкур объектларга нисбатан тасарруф этиш ҳуқуқи тўлиқ ўтгандан сўнг тўланади;
давлат активлари бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилганда дастлабки тўлов суммаси 35 фоиздан кам бўлган ҳолатларда, қолган суммага Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида йиллик фоизлар ҳисобланади, бундан Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорларида назарда тутилган ҳоллар мустасно;
Солиқ имтиёзлари
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 май кунги “Қорақалпоғистон Республикасининг шимолий туманларида тадбиркорликни ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-264-сонли Қарори билан:
2025 йил 1 январга қадар шимолий туманлардан рўйхатдан ўтиб, мазкур ер майдонларида фаолият юритадиган қишлоқ хўжалигига ихтисослашган тадбиркорлик субъектларига (бундан кластерлар мустасно) ушбу фаолиятдан олинадиган даромади бўйича айланмадан олинадиган солиқ, шунингдек, мазкур туманлардаги қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштириш ва сақлаш мақсадида фойдаланиладиган ер участкалари ва мол-мулки бўйича юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкалари 50 фоизга камайтирилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31 август кунги “Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорлик, инноватсион технологиялар ва инфратузилмаларни жадал суръатларда ривожлантириш орқали аҳоли фаровонлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-213-сонли Фармони билан:
Қорақалпоғистон Республикасининг барча туманларида жойлашган ва шу ҳудудда фаолият юритадиган тадбиркорлик субъектлари учун 2023 йил 1 январдан 2028 йил 1 январга қадар бўлган даврда;
фойда солиғи, айланмадан олинадиган солиқ, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича солиқ ставкалари 50 фоизга камайтирилган ҳолда;
ижтимоий солиқ камайтирилиб, 1 фоиз миқдоридаги солиқ ставкасида;
якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланаётган ижтимоий солиқ шаҳарлар ҳудудида фаолият юритаётганлар учун 12 бараварга, туманлар ҳудудида фаолият юритаётганлар учун 6 бараварга камайтирилиб, йилига базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари (300,0 минг,сум) миқдорида белгиланганлиги;
Бунда, йирик солиқ тўловчилар, доимий муассасалар, бюджет ташкилотлари ва давлат корхоналари, устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан кўпроқ миқдорда бўлган юридик шахсларга мазкур бандда белгиланаётган имтиёзлар татбиқ этилмаслиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил кунги 30 декабрь кунги “Республика ҳудудларини тоифаларга ажратиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг табақалаштирилган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-287-сон Фармони билан:
2023 йил 1 январдан 2026 йил 1 январга қадар солиқ солишнинг қуйидаги табақалаштирилган тартиби жорий этилсин:
а) 5-тоифадаги туманларда рўйхатдан ўтган ва шу ҳудудларда фаолият юритадиган тадбиркорлик субъектлари (йирик солиқ тўловчилар, доимий муассаса, бюджет ташкилоти ва давлат корхонаси, устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан кўпроқ миқдорда бўлган юридик шахслар бундан мустасно):
фойда солиғи, айланмадан олинадиган солиқ ва ижтимоий солиқни 1 фоиз;
юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғини мазкур солиқлар бўйича ҳисобланган сумманинг 1 фоизи миқдоридаги солиқ ставкалари бўйича тўлайди;
б) 5-тоифадаги туманларда рўйхатдан ўтган ва шу ҳудудларда фаолият юритадиган якка тартибдаги тадбиркорлар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг қатъий белгиланган суммаларини тўлашдан озод қилинади;
в) 4-тоифадаги туманларда рўйхатдан ўтган ва шу ҳудудларда фаолият юритадиган тадбиркорлик субъектлари (йирик солиқ тўловчилар, доимий муассаса, бюджет ташкилоти ва давлат корхонаси, устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан кўпроқ миқдорда бўлган юридик шахслар бундан мустасно) учун айланмадан олинадиган солиқнинг базавий солиқ ставкаси 3 фоиз этиб белгиланади. Бунда, қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда мазкур солиқ бўйича пасайтирилган солиқ ставкалари сақлаб қолинади;
г) Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари вилоятлар Кенгашларига 4-тоифадаги туманлар бўйича:
юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича Солиқ кодекси билан белгиланган энг кам қийматларга 0,3 гача;
якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган миқдордаги жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича 0,5 гача камайтирувчи коэффициент киритиш ҳуқуқи берилади.

