Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

15 Октябрь 2024

"Халқчил IPO" доирасида "ROADSHOW" тақдимоти ўтказилди

 

       Хабарингиз бор UZEX акцияларини сотиб олиш бўйича оммавий эълонлар берилмоқда. Буларнинг барчаси жисмоний шахсларни фонд биржасига жалб қилиш, шунингдек одамларнинг савдо ва иқтисод борасидаги онгини янада юксалтиришдан иборат.

       Жорий йилнинг 14-октябрь санасида Нукус шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Товар-Хом ашё биржаси биносида, Халқчил IPO доирасида акциядорлар ва бир қатор брокерлар иштирокида "ROADSHOW" тақдимоти тақдимоти бўлиб ўтди.

 

Тақдимотда бир қатор соҳа вакиллари ва UZEX биржасининг мутахассислари иштирок этди. Шулар қаторида Қорақалпоғистон Республикаси Давлат активлари бошқармаси раҳбари М.Раджапов ҳам қатнашди.

Бошқарма раҳбари Халқчил IPO доирасида ҳозирги вақтда ишланаётган ва энди режага киритилган ишлар ҳақида қисқача гапириб ўтиб, акция сотиб олиш ва ундан фойдаланиш борасида бошқармага мурожаат қилиши мумкинлиги ҳақида алоҳида таъкидлаб ўтди.

 

5 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech