
Жорий йилнинг 17 декабрь куни Амударё туманида “Сайёр қабул” тадбири доирасида фуқаролар ва тадбиркорликка қизиқувчилар билан учрашув ташкиллаштирилди.

-
- давлат активларини хусусийлаштириш;
- қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер майдонларини хусусийлаштириш; (уй-жой учун)
- объект ва эр майдонларини ижарага олиш ёки аукцион савдоларида қатнашиш бўйича учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувга туман маҳалла етакчилари ва бирқанча фаоллар қатнашди. Тадбирда фуқароларнинг шу соҳадаги муаммолари, шунингдек аукционга қатнашиш, ер участкаларини сотиб олиш ёки ижарага олиш тартиби ҳақида батафсил маълумот берилди.
Давлатимизда олиб борилаётган ислоҳатлар натижаси ва Юртбошчимиз тарафидан айнан Қорақалпоғистон учун чиқарилган қарор ва фар берилган имтиёзлар, яратилган кенг имкониятлардан юртдошларимиз самарали фойдаланиб келмоқда.


