Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги "Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, кўчмас мулк объектлари оммавий савдоларга чиқарилиши белгиланган.
Шу муносабат билан жорий йилнинг 12 май куни Нукус шаҳридаги Ёшлар маркази биносида “ROAD SHOW” тадбири доирасида фуқаролар ва тадбиркорликка қизиқувчилар билан Қорақалпоғистон Республикаси Давлат активлари бошқармаси томонидан учрашув ташкил этилди.
Учрашувдаги асосий мавзу:
- давлат активларини хусусийлаштириш;
- қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер майдонларини хусусийлаштириш; (уй-жой учун)
- объект ва эр майдонларини ижарага олиш ёки аукцион савдоларида қатнашиш бўйича учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувга Давактив агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Нодир Хусанов, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Бюджет, иқтисодий ислоҳотлар, инвестициялар, инновация ва туризм масалалари қўмитаси раиси Сейтназаров Бердибек ҳамда Давактив агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси бошлиғи Махсуд Раджапов ва тегишли соҳа вакиллари бошчилигида бўлиб ўтди.
Тадбирларда Н.Хусанов сўзга чиқиб, сўнгги йилларда мамлакатимизда хусусийлаштириш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш, тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш бўйича кескин ислоҳотлар амалга оширилиб, тадбиркорлар учун қатор янгиликлар ва қулайликлар яратилганини таъкидлади.
Шунингдек, маҳаллий тадбиркорлар, маҳалла етакчилари ва бирқанча фаоллар қатнашди. Тадбирда ишбилармонларнинг шу соҳадаги муаммолари, шунингдек аукционга қатнашиш, ер участкаларини сотиб олиш ёки ижарага олиш тартиби ҳақида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, муаммоли масалалар юзасидан тегишли мутасаддиларга топшириқлар берилди.
Давлатимизда олиб борилаётган ислоҳатлар натижаси ва Юртбошчимиз тарафидан айнан Қорақалпоғистон учун чиқарилган қарор ва фар берилган имтиёзлар, яратилган кенг имкониятлардан юртдошларимиз самарали фойдаланиб келмоқда.
Бу борада кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда десек муболаға бўлмаймиз. Чунки тумандаги янги иш фаолиятини бошлаган оддий бир тадбиркор, бир оилани иш билан таъминлаб, унинг даромда манбаига айланади. Албатта мана шундай кенг имкониятлардан фойдаланиб келаётган ёшларимиз кўпчиликни ташкил этади.