Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида сотиладиган ер участкаларига қўлланиладиган имтиёзлар бўйича
МАЪЛУМОТ
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31 майдаги “Қорақалпоғистон республикасининг шимолий туманларида тадбиркорликни ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-264-сонли қарорига асосан жисмоний ва юридик шахсларга тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларига ижара ҳуқуқини электрон онлайн-аукционда сотиб олиш қийматини 5 йил давомида бўлиб тўлаш имконияти яратилган.
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31 августдаги ПФ-213 сон Фармонига кўра МУЛК ҳуқуқидаги ер участкаларининг бошланғич нархи 50 % гача камайтирилган ҳолда аукцион савдоларига чиқарилган ва бугунги кунда чиқарилиб келшинмоқда.
- Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 августдаги “Давлат активлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” ВМ-420 сонли қарорига кўра Мулк ҳуқуқида сотиладиган барча ер участкаларида бўлиб тўлаш имкони яратилган.
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 13 июндаги ПФ-153-сон Фармонига кўра Махсус иқтисодий, эркин иқтисодий кичик саноат, ёшлар саноат зоналаридаги ер майдонлари ва бино-иншоотларни электрон онлайн-аукцион орқали ижарага беришда сотиб олиш тўловларини йигирма тўрт ой муддатда бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти мавжуд.

