Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

17 Октябрь 2024

Дон корхоналаридаги давлат улуши бўйича савдо жараёнлари юзасидан ахборот

Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори доирасида савдолари ташкил этилган қуйидаги дон корхоналаридаги давлат акция пакетлари жамиятларнинг акциядорларига сотиб олиш учун таклиф этилган.

Ўз навбатида, жамиятлар акциядорлари томонидан давлат акция пакетини сотиб олиш рад этилган тақдирда, акциялар “Тошкент” РФБда биржа савдоларига чиқарилади.

Шу билан бирга, Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш давлат комиссиясининг тегишли қарори билан оммавий савдоларга чиқарилган “Қизилтепа ун заводи” АЖ устав фондидаги 93,5 фоиз ва “Жиззах дон маҳсулотлари” АЖ устав фондидаги 94,4 фоиз акция пакети бўйича савдо жараёнининг иккинчи босқичи якунланган.

Мазкур босқичда талабгорларнинг давлат активларини сотиб олиш юзасидан нарх таклифлари, уни амалга ошириш муддати ҳамда тўловга қобилиятлик даражаси баҳоланиб, Хусусийлаштириш давлат комиссиясининг тегишли қарори қабул қилинди. Унга кўра:

  • “Қизилтепа ун заводи” АЖ устав капиталидаги 93,5 фоиз давлат акция пакети бўйича энг юқори 17,4 млрд. сўм нарх таклифини билдирган “Sherbek Kelajagi” МЧЖ;
  • “Жиззах дон маҳсулотлари” АЖ устав капиталидаги 94,4 фоиз давлат акция пакети бўйича энг юқори 40,8 млрд.сўм нарх таклифини билдирган Хужабeков Шавкат Жуманович савдо ғолиби деб топилди.

Шунингдек, харидорлар дон корхоналарини камида 5 йил давомида асосий фаолият турини сақлаб қолиш ва мавжуд дон сақлаш сиғимларини камайтирмаслик ҳамда қонунчиликда белгиланган тартибда давлат захираси учун сақланадиган дон ҳажмларини шартномалар асосида ҳақ тўлаш эвазига сақлаб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олади.

Давлат акция пакети сотиб олиш учун жамиятнинг бошқа акциядорларига таклиф этилган жамиятлар

Т/Р

Дон корхонаси номи

Жойлашган ҳудуди

Таклиф этилаётган акция (фоизда)

1

"Хоразмдонмаҳсулотлари" АЖ

Хоразм вилояти

92,2

2

"Қува дон маҳсулотлари" АЖ

Фарғона вилояти

51,0

3

"Хонқа дон маҳсулотлари" АЖ

Хоразм вилояти

67,5

4

"Когондонмаҳсулотлари" АЖ

Бухоро вилояти

93,0

 

6950 Чоп этиш