Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

09 Декабрь 2025

Давлат активлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармасида Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни доирасида тарғибот тадбири

   Давлат активлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармасида Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни доирасида тарғибот тадбири

   Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2025 йил 16 июлдаги 302-сонли “Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2025 йил II ярим йиллик иш режасини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғига мувофиқ, Давлат активларини бошқариш агентлиги марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг 2025 йил II ярим йиллик Иш режасининг 9-бандида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида тегишли чора-тадбирлар амалга оширилди.

   Хусусан, 9 декабрь — “Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни” муносабати билан “Коррупция — келажак кушандаси” шиори остида Давлат активлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармасида ходимлар ўртасида коррупцияга қарши фаол фуқаролик позициясини кучайтиришга қаратилган тарғибот тадбири ташкил этилди.

  Тадбир якунида ходимлар томонидан коррупцияга қарши курашиш борасида фикр-мулоҳазалар билдирилиб, ушбу йўналишда амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг аҳамияти таъкидланди.

4 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech