Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

08 Декабрь 2024

8 - Декабр Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун!

“Конституция – эркин ва фаровон ҳаёт гарови!” деган бош ғоя асосида нишонланаётган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 32 йиллиги билан Давактив агентлиги жамоаси сизларни самимий муборакбод этади.

Янги таҳрирдаги Конституциямизда замонавий давлатчилигимизнинг 5 чта муҳим устуни, яъни Ўзбекистон – суверен, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат эканлиги қатъий белгилаб берилди. Ушбу тушунчаларнинге мазмуни тубдан такомиллаштирилиб, Бош қомусимиз янги боб ва қоидалар билан бойитилди.

Ўз ўрнида шуни ҳам таъкидлаш жоизки, хусусий мулк дахлсизлиги таъминланди, мулкдор ўз мол-мулкидан қонунда назарда тутилган ҳоллардан ва тартибдан ташқари ҳамда суднинг қарорига асосланмаган ҳолда маҳрум этилиши мумкин эмаслиги кафолатланди.

Ҳозирда Конституциямиз ўзининг асосий принципларидан келиб чиқиб, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари кафолатини таъминлашда, жамият билан шахс муносабатларида ҳамда мамлакатимизда давлат ҳокимияти самарали ташкил этилишида мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Байрамингиз қутлуғ бўлсин, қадрли ватандошлар!

4 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech