Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

01 Февраль 2023

31 январь санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

10 222 та лот аукцион савдоси ва очиқ танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 7,9 млрд сўмлик 2 733 та мулк 9,3 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат мулки:

  • Сони 3 та

  • Бошланғич нархи 2,3 млрд сўм

  • Сотилган нархи 2,5 млрд сўм

  • Қарши туманидаги “Бешкент пахта тозалаш” АЖга қарашли нархи 2 млрд сўмлик маиший бино 2,2 млрд сўмга сотилди.

Ер участкалари:

  • Сони 46 та

  • Бошланғич нархи 518 млн сўм

  • Сотилган нархи 1,3 млрд сўм

  • Ер майдони 3,4 га

  • Самарқанд вилояти, Оқдарё туманидан нархи 37,8 млн сўмлик ўйин майдонлари ва стадионлар қуриш учун 0,66 гектар ер участкаси 185,1 млн сўмга сотилди.

  • Фарғона шаҳридан нархи 186,9 млн сўмлик кичик саноат зонасидаги 0,99 гектар ер участкаси 467,3 млн сўмга сотилди.

  • Андижон вилояти, Марҳамат туманидан нархи 10,9 млн сўмлик ошхона, кафелар, савдо уйлари қуриш учун 1,4 сотих ер участкаси 42,6 млн сўмга сотилди.

Кўчма савдо жойлари:

  • Сони 41 та

  • Бошланғич нархи 13,9 млн сўм

  • Сотилган нархи 34,6 млн сўм

  • Урганч шаҳридан бошланғич нархи 0,2 млн сўмлик кўчма савдо жойи 18 млн сўмга сотилди.

Суд ва бошқа орган ҳужжатлари бўйича:

  • Сони 31 та

  • Бошланғич нархи 4,9 млрд сўм

  • Сотилган нархи 5,4 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 5 532 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.       

Ҳозирда, бошланғич нархи 9,2 трлн сўм бўлган 169 511 та лот савдога қўйилган.

2386 Чоп этиш