"Қорақалпоғистон Республикасининг давлат мадҳияси тўғрисида"ги Қонун 1993 йил 24 декабрда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг XIV сессиясида қабул қилинди.
Қорақалпоғистон Республикаси давлат мадҳиясининг сўзини И.Юсупов, мадҳиясини Н.Муҳаммеддинов яратган.
Бу муаззам садо азму шижоатли халқимизнинг руҳига руҳ, кучига куч бағишлаб, янгидан-янги бунёдкорлик ишларига даъват этади.
Мадҳия фақат мадҳ этиш учун эмас, балки эътиқоднинг ифодаланишидир. Давлат рамзларида халқнинг эзгу ниятлари ва бугунги ҳаёт мазмуни акс этади.
Давлат мадҳиясининг ҳуқуқий мақоми махсус қонун билан мустаҳкамланиб, унинг мақсади давлат суверенитетига бўлган эътиқоднинг расмийлигини таъминлаш, давлат суверенитетининг идрок қилиниши учун матн ва мусиқа ёрдамида ифодалашдан иборатдир.