Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

21 Октябрь 2024

21-Октябрь Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун

Тил — давлатнинг тимсоли, мулки. Тилни асраб-авайлаш орқали миллат юксалади. Тилни севиш, уни ардоқлаш, миллатни севиш ва уни қадрлаш билан тенг ҳисобланади. Ҳар қайси халқнинг турмуш тарзи, урф-одатлари, маданияти унинг тилида ўз ифодасини топади. Тил – миллат кўзгуси, деб бежиз айтилмаган. Халқимизнинг неча асрлик бой тарихи, кўҳна ва серқирра маданияти ўзбек тили таъсирида шаклланган. Улуғ шоиримиз Алишер Навоий шу тилда бебаҳо асарлар яратиб, дунёни лол қолдирган. Бугунги кунда жаҳоннинг барча мамлакатларида давлатимиз делегациялари ташрифи, ёшларимиз ютуқлари, спортчиларимиз ғалабалари шарафига ўзбек тилида мадҳиямиз куйланаётгани ҳар биримизнинг ғуруримизга ғурур қўшади.

1989 йил 21 октябрда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ўзбек тили мақоми ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаб қўйилди. Ўзбек тили ҳақидаги қонун қабул қилинганидан сўнг барча давлат ҳужжатлари ўзбек тилида юритилади, газета ва журналлар ўзбек тилида чоп этила бошланди. 1993 йил 2- сентябрда “Лотин тилига асосланган ўзбек алифбосини тузиш тўғрисида”ги қонун қабул қилингандан сўнг, мамлакатимиз ҳар томонлама ривожланди ва жаҳон коммуникация тизимидан муносиб ўрин эгаллаш муҳим аҳамиятга эга бўлди. Шу сабабли чет элларда ҳам ўзбек тилига қизиқувчилар, уни ўрганувчилар сони ортиб борди. Дунёда 5600 дан ортиқ тиллар мавжуд бўлиб, бундан 200 тасигина давлат тили сифатида қабул қилинган. Уларнинг орасида ўзбек тилининг борлиги унинг нақадар соф, мукаммал, пурмаъно ва жозибадорлигидан, мамлакатимизнинг чин маънода мустақиллигидан дарак беради. Шундай экан она тилимизнинг шундайин гўзаллигини, софлигини кейинги авлодларга етказиш бизнинг вазифамиздир.

5 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech