Давлат органи ёки бошқа ташкилот ходимининг фаолиятида манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш бўйича чекловлар
Манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш мақсадида давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходими:
хизмат мавқейини суиистеъмол қилиш орқали шахсийнаф олишга; манфаатлар тўқнашуви ҳақидаги ахборотни ошкор этиш чоғида маълумотларни яширишга ёхуд била туриб ёлғон ёки нотўғри ахборот тақдим этишга;
бири бошқасига бўйсунувчи ёки бири бошқаси нинг назоратидаги ташкилотларда ўриндошлик бўйича ишлашга, бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно;
тижорат ташкилотларининг таъсисчиси (акциядори, иш тирокчиси) бўлишга, бундан акциядорлик жамиятларининг эркин муомалада бўлган акцияларининг ўн фоизигача эгалик қилиш ҳоллари мустасно;
ўзи меҳнат (хизмат) фаолиятини амалга ошира ётган давлат органларида ёки бошқа ташкилотларда ўзига тааллуқли бўлган ишларни кўриб чиқишда ёки ўзига алоқадор шахсларга тааллуқли бўлган ишларни кўриб чиқишда вакил сифатида иштирок этишга, агар у қонунчиликка мувофиқ қонуний вакил бўлмаса;
ў з и меҳнат (хизмат) фаоли ятини амалга ошираётган ташкилотнинг мол-мулкини сотиб олишда ёки ижарага олишда ўзи иштирок этишга ҳақли эмас. Давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ўзи билан меҳнат шартномаси тугатилган ёки хизматдан бўшатилган ходими икки йил ичида охирги иш жойида ўзи бевосита ёки билвосита назоратни амалга оширган ташкилотлар ёки уларнинг таркибий бўлинмалари томонидан ишга ушбу ходим меҳнат (хизмат) фаолиятини амалга оширган ташкилотларнинг коррупцияга қарши назорат бўлинмаси вазифасини амалга оширувчи мансабдор шахсларнинг хулосасига асосан қабул қилинад.
Давлат активларини бошқариш агентлиги марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлардаманфаатлар тўқнашувини олдини олишни тартибга солиш
махсус бўлинма — манфаатлар тўқнашуви ҳақида келиб тушган мурожаатлар, хабарлар, маълумотларни кўриб чиқиш, рўйхатга олиш ва текшириш ҳуқуқига эга бўлган Давактив агентлиги Коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс бўлими.
манфаатлар тўқнашуви ҳақида ўзларига маълум бўлганда, ўзининг бевосита бўйсунувидаги раҳбарлар ёки бошқа ходимларни бевосита ёки билвосита ўзининг шахсий манфаатларини кўзловчи ҳаракатларга (ҳаракатсизликка) мажбурлаганлик ҳолатлари ҳақида тўғридан-тўғри Коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс бўлимига дарҳол хабар берилади. манфаатлар тўқнашуви ҳолати аниқланганлиги ҳақида оғзаки ёҳуд ёзма тарзда хабар бериш мумкин.
манфаатлар тўқнашуви содир этишга ундаш ҳолатлари ҳақида хабар берган ходимлар тўғрисидагимаълумотларнинг ошкор этиш тақиқланади.
Марказий аппарат, ҳудудий бошқарма ва идоравий мансуб ташкилот раҳбарлари ҳар чорак якунидан кейинги ойнинг 5-санасига қадар ўз фаолиятида мавжуд
манфаатлар тўқнашуви юзага келган ҳолатлар аниқланганлиги ҳамда ушбу соҳада амалга оширилган ишлар тўғрисида ахборот киритиб борилади. манфаатлар тўқнашувини олдини олиш ва унга қаршикурашишда фаол иштирок этган ходимлар рағбатлантирилади.
Манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги қонунчилик талабларини бажармаслик!
Давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг мансабдор шахси ёки ходими томонидан манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган манфаатлар тўқнашуви мавжудлиги ҳақида хабар бермаслик, —базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг мансабдор шахсига маълум бўлиб қолган, манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган мавжуд ёки эҳтимолий манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш юзасидан чоралар кўрмаслик, — базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу ҳуқуқбузарликлар давлат харидлари соҳасида содир этилган бўлса, — мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

